Алиев БААда Пашинян билан учрашади

Олам

image

Бугун, 9 июль куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) ишчи ташриф билан жўнаб кетди. Эртага, 10 июль куни у Абу-Дабида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги тинчлик битими масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири матбуот котиби Назели Багдасарян маълум қилди.

Унинг билдиришича, Пашинян Алиев билан учрашуви олдидан БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокаралар ўтказади. Арманистон Бош вазири ва Озарбайжон Президентининг бўлажак учрашуви ҳақида Озарбайжон ОАВлари ҳам хабар бермоқда.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Арманистон ва Озарбайжон тинчлик шартномасининг барча 15 моддаси бўйича келишувга эришган эди. Ереван ҳужжатни имзолаш жойи ва санасини муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган, бироқ Баку бунга икки шарт қўйган: 2022 йилдан бери фаолияти тўхтатилган ЙХҲТ Минск гуруҳининг тугатилиши ва Арманистон Конституциясига ўзгартириш киритилиши (ундаги Тоғли Қорабоғ ҳақидаги Декларацияга ишора сабабли).

Арманистоннинг 24News нашри манбаларига кўра, тинчлик битими АҚШда (сентябрда) ёки БААда (декабрда) имзоланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Илҳом Алиев Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг