Алиев Арманистон билан чегарадаги кескинликка қарамай Самарқандга етиб келди

Жамият

image

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашинининг мажлисига фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Аввалроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян озар-арман чегарасидаги қуролли тўқнашув сабаб саммитда иштирок этмаслигини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.

ШҲТ саммитида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон, Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон давлат ҳамда ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган. 

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Россия Президенти Владимир Путин ва Покистон Бош вазири аллақачон Самарқандга етиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг