Алиссон Беккер: “Жамоадаги ҳеч ким билан қўл бериб сўрашмаяпман”
Спорт
−
24 Март 2020
2490Коронавирус пандемияси футболга кучли таъсир ўтказди ва барча мусобақалар тўхтатилишига сабаб бўлди. COVID-19 вируси сабабли кўплаб одамлар қатори Мерсисайднинг "Ливерпуль" клуби дарвозабони бразилиялик Алиссон жамоадаги ҳеч ким билан сўрашмаётганини айтди.
"Дарвозабонлар мураббийи ва физиотерапевтдан ташқари бошқа ҳеч ким билан қўл бериб сўрашмаяпман. Жамоадошларим билан бир метр масофа сақлаган ҳолда суҳбатлашяпмиз. Коронавирусга чалинмаслик учун кўрсатмада айтилганидек эҳтиёт чораларини кўряпмиз. Ўз саломатлигимиз ҳақида ўзимиз қайғуришимиз керак. Соғлиғимиз биринчи ўринда туради", деди Алиссон Беккер.
Маълумот ўрнида, айни дамда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 381 293 нафарни ташкил этади. 16 572 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 101 344 нафардан зиёд инсонлар коронавирусдан буткул соғайиб кетган.
LiveБарчаси