Алиссон Беккер “Атлетико”га қарши учрашувда майдонга тушмайди

Спорт

image

Англиянинг "Ливерпуль" клуби дарвозабони Алиссон Беккер машғулот жараёнида жароҳат олди. Алиссон эртага, 7 март куни АПЛ доирасида навбатдаги турда "Борнмут"га қарши учрашувда майдонга туша олмайди.

Бундан ташқари, у Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб учрашувида Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади. Тиббий текширувдан сўнг, дарвозабон қачон сафга қайтиши маълум бўлади.

Маълумот ўрнида, Алиссон Беккер жорий мавсумда АПЛ доирасида "Ливерпуль" таркибида 20 учрашувда майдонга тушган ва 1 маротаба қизил карточкага лойиқ кўрилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Ливерпуль Алиссон Беккер

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг