Алишер Усмонов ЕИни судга берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Асли келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилганига норозилик билдириб, Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Жаноб Алишер Усмоновнинг [Европа Иттифоқи] Кенгашга қарши даъвоси 29 апрель куни қўзғатилган. Даъвогар Кенгашнинг унга нисбатан чеклов чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни ва суд қарори чиқарилгунга қадар тақиқловчи чораларни қўллашни тўхтатиб туришни талаб қилмоқда”, дейилади хабарида.

Маълумот учун, жорий йилнинг 28 февраль куни ЕИ кенгаши Алишер Усмоновни бошқа россиялик тадбиркорлар, расмийлар ва маданият арбоблари қатори Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишга ҳисса қўшган шахслар қора рўйхатига киритди. Уларнинг барчасига Европа Иттифоқига кириш тақиқланди, Европа Иттифоқидаги активлари музлатилди.

Франция ҳукумати миллиардернинг иккита вертолётини ҳибсга олган. Италияда унинг умумий қиймати 80 млн евродан юқори бўлган активлари мусодара қилинган. 

Германиянинг Гамбург шаҳри ҳукумати Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова номига расмийлаштирилган Dilbar яхтасини мусодара қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов

Баҳолаганлар

666

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг