Алишер Усмонов яна “Forbes” рейтингидан ўрин олди

Олам

image

Россиянинг энг бой ишбилармонларидан бири Алишер Усмонов “Forbes” рейтингида 18,5 миллиард долларлик бойлик билан 97-ўринни эгаллади.  

2020 йилда унинг бойлиги 13,4 миллиард долларни ташкил этган.  Статистик маълумотларга кўра, 2012 йил мартидан буён бундай сакраш биринчи марта USM Holdings асосчиси ва асосий акциядорида кузатилган.

Алишер Усмонов 2000 йилдан 2014 йилгача "Газпром" давлат конгломератининг шўба корхонаси - "Gazprom Investholding" ни бошқарган. Бундан ташқари, миллиардер 2006 йилда ўзининг санъат, фан ва спорт хайрия ташкилотига асос солган.
 
Шунингдек, “Forbes” рейтингида Алишер Усмонов Facebook’нинг биринчи инвесторларидан бири.

Шунингдек, “Forbes” рейтингида “Amazon” асосчиси Жефф Безос $188,6 млрд АҚШ доллари бойлик билан 1-ўринни эгаллаган.

SpaceX вa Tesla асосчиси Илон Маск эса 169,8 млрд бойлик билан 2-ўринда турибди.

3-ўрин эса 163,6 млрд бойлик билан LVMH раҳбари Бернар Арнога насиб этган.

Маълумот ўрнида, “Bloomberg Billionaires Index” (BBI) рейтингидаги энг бой россияликларнинг умумий молиявий ҳолати 2021 йилнинг биринчи чорагида 23,969 миллиард долларга ўсган.

Россиянинг TOP-10 миллиардери рўйхатида 7-ўринда турган Алишер Усмонов эса ушбу давр мобайнида 1,38 миллиард АҚШ доллари йўқотган.

Юлдуз Aбдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1217

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг