Россиялик олигархлар 24 млрдга бойиди. Алишер Усмонов эса “камбағаллашди”

Олам

image

“Bloomberg Billionaires Index” (BBI) рейтингидаги энг бой россияликларнинг умумий молиявий ҳолати 2021 йилнинг биринчи чорагида 23,969 миллиард долларга ўсган

Россиянинг TOP-10 миллиардери рўйхатида 7-ўринда турган Алишер Усмонов эса ушбу давр мобайнида 1,38 миллиард АҚШ доллари йўқотган. 

BBI ҳисоб-китоблари миллиардерларнинг улуши бўлган компания акцияларининг қийматига асосланган. Қуйида россиялик TOP-10 миллиардернинг умумий ва 2021 йилнинг биринчи чорагида орттирган бойлиги билан танишинг:

•  Владимир Потанин (“Норникель”) – 30,3 миллиард АҚШ доллар (+ 235 миллион доллар);

•  Леонид Михельсон (НОВАТЭК) – 29 миллиард АҚШ доллар (+ 4,27 миллиард доллар);

•  Владимир Лисин (НЛМК) – 26,4 миллиард АҚШ доллар (+ 2,56 миллиард доллар);

•  Алексей Мордашов (“Северсталь”) – 25,6 миллиард АҚШ доллар (+ 2,51 миллиард доллар);

•  Вагит Алекперов (ЛУКОЙЛ) – 19,9 миллиард АҚШ доллар (+ 2,61 миллиард доллар);

•  Геннадий Тимченко (НОВАТЭК, СИБУР) – 19,7 миллиард АҚШ доллар (+ 3,1 миллиард доллар);

•  Алишер Усмонов (“Металлоинвест”, “МегаФон”) - 19,7 миллиард АҚШ доллар (- 1,38 миллиард доллар);

•  Андрей Мельниченко (“Еврохим”, СУЭК) – 19 миллиард АҚШ доллар (+ 928 миллион доллар);

•  Роман Абрамович (Evraz) – 17,8 миллиард АҚШ доллар (- 665 миллион доллар);

•  Виктор Вексельберг (“Ренова”) – 16,9 миллиард АҚШ доллар (+ 762 миллион доллар).


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг