Алишер Султонов Бош вазирнинг маслаҳатчиси бўлди
Жамият
−
18 Февраль 2019 9474 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Алишер Саидаббосович Султоновга Бош вазирнинг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажариш ҳам юкланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Алишер Султонов жорий йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонга биноан Энергетика вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
У бунгача Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Султонов 2018 йилнинг 12 сентябрига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси, 2018 йилнинг 26 декабрига қадар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти лавозимларида ҳам ишлаган.
Live
Барчаси