Алишер Хўжаев МТРК раислигидан кетди

Жамият

image

Узоқ йиллардан бери Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига раислик қилиб келаётган Алишер Хўжаев ўз лавозимидан озод этилди.  Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълумот учун, Алишер Хўжаев 1963 йили Тошкент вилоятида таваллуд топган бўлиб, 1985 йили Самарқанд давлат университетини физика ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. У қарийб 19 йил ЎзМТРКга раислик қилди.

Хўжаев 1985 – 1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси тизимидаги илмий-текшириш институтлари, ишлаб чиқариш бирлашмаларида фаолият олиб борган. 1993 – 1996 йилларда NKK фирмасида тизим муҳандиси бўлиб ишлаган. Алишер Хўжаев 1996 йилдан раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган. Жумладан, 1998 йилга қадар "КомУзАзия" компаниясида, 1998–2001 йилларда эса UzPAK компаниясида бош директор лавозимида меҳнат қилган. 2001–2002 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002–2005 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги)нинг раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Алишер Хўжаев 2005 йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси этиб тайинланган эди. У 2017 йил январига қадар ушбу муассасага раҳбарлик қилган, танқидлар сабабли бироз танаффусга чиқиб, 2017 йилнинг августидан яна ўз лавозимини эгаллаган.

Айни пайтда, Алишер Хўжаевнинг ўрнига Абдурашид Жўрабоев янги раиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари вазифасини бажарган.

Жўрабоев бундан олдин Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг