Алимент тўламаган 3 нафар ота қамалди
3-саҳифа
−
06 Июнь
4611Андижонда алимент тўламаган уч нафар ота 15 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Қайд этилишича, алимент иши бўйича қарздор И.М. суд буйруғига асосан М.М. фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган. Аммо қарздор И.М. алимент тўловини ўз вақтида тўламаган.
Алиментдан 23 млн 903 минг сўм қарздорлиги йиғилиб қолган қарздор суд мажлисида ўз масъулиятсизлигини тан олган ва ишсизлиги сабаб тўлашга имкони бўлмаганлигини билдирган.
Шунингдек. қарздор Н.О.нинг ҳам икки нафар фарзанди учун тўлаши керак бўлган алимент қарзлари 16 млн сўмдан ортиб кетган.
“Ўтказилган суд мажлисида шу каби алимент тўловларига масъулиятсизлик билан қараган 5 нафар қарздорларнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди. Улардан 3 нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, 2 нафарига қарздорликни бартараф этиш учун муддат берилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида алимент қарздорлигини тўламай келган ота 15 суткага қамалганди.
LiveБарчаси