Али Хоманаийнинг беваси тирик экани расман тасдиқланди
Олам
−
13 Март 5815 1 дақиқа
Эроннинг собиқ олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг беваси Мансуреҳ Хожастеҳ Багҳерзода тирик экани тасдиқланди. Унинг вафот этгани ҳақидаги дастлабки хабарлар нотўғри бўлиб чиқди. Бу ҳақда “Fars News” агентлиги хабар берди.
Кеча, 12 март куни Эроннинг амалдаги олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк расмий нутқида ҳалок бўлган яқинлари қаторида онасини тилга олмаган эди. У АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ўзининг турмуш ўртоғи, синглиси, жияни ва поччаси ҳалок бўлганини айтиб, шаҳидларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдиришини айтган.
“Fars News” агентлиги ушбу тахминларни тасдиқлаб, айрим нашрлар собиқ раҳбарнинг турмуш ўртоғи шаҳид бўлгани ҳақидаги хабарни янглишиб эълон қилганини таъкидлади.
Шунингдек, Мужтабо Хоманаий ўз мурожаатида халқаро юк ташиш учун муҳим йўл бўлган Ҳурмуз бўғози ёпиқ қолишини қатъий таъкидлаган. У армия ҳамда халқнинг бардошини мақтаб, душманга қарши самарали мудофаа давом этишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 28 февраль куни АҚШ-Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг рафиқаси Мансуреҳ Хожастеҳ Багҳерзода оғир жароҳатлари оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси