Ўзбекистон Афғонистонга электр энергия етказиб бериш бўйича 10 йиллик шартнома имзолади

Жамият

image

Ўзбекистонда давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида қуввати 1250 МВт.га тенг иссиқлик электр станциялари ва қуввати 1000 МВт.га тенг шамол электр станцияларини қуриш бўйича асосий шартлар тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Ушбу битим Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “ACWA Power” компанияси (Саудия Арабистони) ўртасида имзоланди.

Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергия етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. У 10 йиллик муддатга (“ол ёки тўла” тамойили асосида барпо этилаётган ) “Сурхон - Пули-Хумри” электр узатиш линияси (ЭУЛ) бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Da Afghanistan Breshna Sherkat” (DABS) (Афғонистон Ислом Республикаси) ўртасида тузилган.

Электр энергияни етказиб бериш ҳажми дастлабки босқичда 4,2 миллиард кВт/с. ни ташкил этади ва келгусида 6 миллиард кВт/с. га етказилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ билан “Air Products” компанияси (АҚШ) ўртасида Шўртан ГКК (GTL заводи) тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорликка доир “йўл харитаси“ имзоланди. Бунда Америка компаниясининг лойиҳага кириши кўзда тутилади.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ билан аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича “Янгиер шаҳрида кимёвий комплексни қуриш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликка оид “Йўл харитаси“ имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Афғонистонга

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг