Пара Осиё ўйинлари. Ўзбекистоннинг медаллари 120 тага етди

Спорт

−

image

Бугун, 22 октябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳарлари мезбонлигидаги V ёзги Пара Осиё ўйинларининг 4-куни бўлиб ўтди. Кун доирасида Ўзбекистон делегацияси 31 та медалга сазовор бўлди ва умумий медаллари сони 120 тага етди.

Мусобақанинг тўртинчи куни якунларига кўра, Ўзбекистон спортчилари V ёзги Пара Осиё ўйинларида спортнинг 6 тури бўйича баҳсларга киришди. Пара енгил атлетика, пара велошоссе, пара оғир атлетика, пара ўқ отиш, пара сузиш ва пара қиличбозлик каби спорт турларида беллашувларда спортчилар жами 31 та медаль – 9 та олтин, 11 кумуш ва 11 та бронза медални қўлга киритди. Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги умумий медаллари сони 120 тага етди.

Айни вақтда мусобақада Хитой делегацияси 314 та медаль (150 та олтин, 79 та кумуш ва 85 та бронза) билан пешқадамлик қилмоқда. Япония делегацияси 136 та медаль (40 та олтин, 46 та кумуш, 50 та бронза) билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон эса 120 та медаль (38 та олтин, 41 та кумуш ва 41 та бронза) билан кучли учликни якунлаб турибди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси мусобақада 11 та спорт тури бўйича 149 нафар спортчи билан иштирок этмоқда. Мусобақалар жорий йилнинг 24 октябрга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг