Алексей Навальнийга суд ҳукми ўқилди
Олам
−
02 Февраль 2021
19667Аввалроқ, Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний устидан шартли қамоқ жазосини ҳақиқий 3,5 йилга алмаштириш бўйича Москва шаҳрида суд жараёни бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 2 февраль куни Москва шаҳар суди Федерал жазони ижро этиш хизматининг илтимосига биноан, Алексей Навальнийни “Ив Роше” иши бўйича 3,5 йиллик шартли жазони ҳақиқий жазо билан алмаштирди. Бу ҳақда ТАСС мухбири суд залидан хабар бермоқда.
“Суд Федерал жазони ижро этиш хизматининг А.А. Навальнийга нисбатан шартли қамоқ жазосини алмаштириш тўғрисида илтимосномасини қондирди. Ҳукм кучга киргунга қадар унга нисбатан ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини белгиланди”, дейди қарорни ўқиб эшиттирган судья Наталья Репникова.
Маълум бўлишича, Алексей Навальний суд қарорига кўра, 3,5 йиллик муддатнинг 2,5 йилини колонияда ўтказади.
LiveБарчаси