“Ал-Наср” устози истеъфога чиқарилди
Спорт
−
18 Сентябрь
2309Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби бош мураббийи Луиш Каштру лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Жамоадаги ҳар бир киши Луиш ва унинг ходимларига сўнгги 14 ой давомида фидокорона меҳнат қилганликлари учун миннатдорлик билдиради ва уларга келгуси фаолиятида омад тилайди”, дейилади клуб хабарида.
Каштру Риёд клубига 63 ўйинда мураббийлик қилди. Бу ўйинларда “Ал-Наср” 44 та ғалаба, 12 та дуранг ва 7 та мағлубият қайд этди.
Қайд этиш жоиз, португалиялик 63 ёшли мутахассис 28 йиллик фаолияти давомида ҳеч қачон клуб томонидан ишдан бўшатилмаганди. Бунгача у доим ўз хоҳиши билан мураббийлик постларини тарк этган.
Ҳозирда “Ал-Наср” устози бўлиш учун асосий номзод италиялик собиқ “Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли бўлиб турибди.
LiveБарчаси