Алькарас Уимблдондан чиқиб кетибди

Спорт

image

Дунё теннисида 2-рақамли ракетка ҳисобланган испаниялик Карлос Алькарас Уимблдон турниридан чиқиб кетди. Бу ҳақда Алькарас Instagram саҳифасида маълум қилди.

Испаниялик теннисчи аввалроқ ўнг билакдаги жароҳати сабаб Мадрид “Мастерс” ва Барселонадаги ATP 500 турнирида иштирок этмаган эди. Кейин у Франция очиқ чемпионати ҳамда Рим “Мастерс” мусобақаларини ҳам ўтказиб юбориши маълум бўлди.

“Соғайишим режа бўйича кетмоқда ва ўзимни анча яхши ҳис қиляпман, лекин афсуски, ҳали мусобақаларга тайёр эмасман. Шунинг учун Лондон турнири ва Уимблдондан ҳам чиқишимга тўғри келди. Бу мен учун жуда муҳим турнирлар эди ва уларни соғинаман. Қисқа вақт ичида қайтиш учун ишлашда давом этамиз”, деб ёзди Алькарас ижтимоий тармоқларда.

Маълумот учун, 23 ёшли теннисчи бу мавсумда февраль ойида Австралия Очиқ чемпионати ва Доха турнирида ғолиб чиққан эди. 2025 йилги Уимблдонда эса, у финалгача етиб бориб, у ерда италиялик Яннис Синнерга мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Уимблдон Карлос Алькарас Яннис Синнер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг