“Ал-Қоида” жангарилари ўз етакчиларидан бирини қатл қилди

Олам

image

“Ал-Қоида” террорчилик ташкилотининг Судандаги бўлими ўз етакчиларидан бирини қатл қилди. Бу ҳақда “Ал-Суданий” газетаси хабар берган. 

Таъкидланишича, жангарилар ўз етакчиларидан бири — “Абу Туроб ас-Суданий” лақабли Рашад Қурейши Усмонни қатл қилган. 

Қайд этилишича, у давлатга хиёнат қилиш, душман давлатлар билан ҳамкорлик қилиш ва ташкилот сирларини ошкор қилишда айбланган. Жабрланувчи, шунингдек, 2015 йилда АҚШ ҳаво ҳужумида ўлдирилган “Ал-Қоида” етакчисининг Ямандаги яширинган жойини фош қилганликда ҳам айбланган. 

Бир қатор ОАВ хабарларига кўра, Рашад Қурейши Усмон Афғонистон, Яман ва Сомалида жанг қилган. Суданда у гуруҳ сафига янги жангариларни жалб қилиш билан шуғулланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Қоида

Баҳолаганлар

1093

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг