“Ал-Иттифоқ” Англия клуби сардорига “оғиз солди”

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клуби “Ливерпуль” сардори Жордан Ҳендерсонга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо маълум қилди.

Романога кўра, “Ал-Иттифоқ” 33 ёшли англиялик ярим ҳимоячи учун ҳеч қанча пул ваъда қилаётган эмас, балки уни эркин агент сифатида жамоага келиб қўшилишини хоҳламоқда. “Ливерпуль” эса Ҳендерсон учун даъвогардан 10 миллион евро сўраган. 13 июль куни Саудия клуби “қизиллар” сардори билан оғзаки келишувга эришган. 

Футболчининг “Transfermarkt” порталидаги тахминий нархи ҳам 10 миллион еврони ташкил қилади. “Ливерпуль” ва “Ал-Иттифоқ” трансфер нархини келиша олса, Жордан Ҳендерсоннинг Англия кубидаги 12 йиллик фаолиятига якун ясалади. 

Маълумот учун, Ҳендерсон ўтган  мавсум “Ливерпуль”нинг барча мусобақалардаги 43 та, АПЛнинг эса 35 та ўйинида майдонга тушган ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Ал-Иттифоқ Жордан Ҳендерсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг