“Ал-Ҳилол” яна бир ПСЖ аъзосини сотиб олиши мумкин

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби дарвозабони Кейлор Навас фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар берди.

Қайд этлишича, 36 ёшли коста-рикалик дарвозабон Кейлор Навас ҳам Неймарнинг ортидан “Ал-Ҳилол”га йўл олиши мумкин. Парижликлар ҳам дарвозабонни сотишга тайёр.

Навас ўтган мавсумни Англиянинг “Ноттингем Форест” клубида ижара асосида ўтказди. Ҳозирда у француз гранди сафида Жанлуижи Доннарумма ва Арнау Тенасдан кейин учинчи дарвозабон мақомида қолмоқда.

Клуб раҳбарияти бошқа ижара ўйинчилари каби уни ҳам сотишдан манфаатдорлигини билдирган. Наваснинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади. 

Шунингдек, “Ал-Ҳилол” айни дамда ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верраттига ҳам қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби бразилиялик футболчи Неймарни ўз сафига қўшиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, мазкур трансфер шартлари ичида футболчига мамлакат ҳудудида никоҳсиз яшаш имкони ҳам тақдим этилгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг