“Ал-Ҳилол” ПСЖ аъзосига 50 миллион евро маош таклиф қилди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби италиялик футболчи Марко Верраттига йилига 50 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар берди. 

Манбага кўра, агар ярим ҳимоячи розилик билдирса, у Саудия клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Трансфер учун “Ал-Ҳилол” ПСЖга 30 миллион евро таклиф қилди, бироқ бу сумма парижликларни қаноатлантирмаяпти.

Саудия Арабистони клуби яқин орада янги таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

Вератти ўтган мавсум клуб сафида умумий 38 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил этади. 30 ёшли футболчининг ПСЖ билан шартномаси 2026 йил ёзига қадар амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Марко Верратти Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг