“Ал-Ҳилол” Бензема билан келишувга эришди – манба 

Спорт

image

Франциялик ҳужумчи Карим Бензема Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубидан “Ал-Ҳилол” сафига ўтмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, футболчи билан тузиладиган шартнома 2027 йилга қадар амал қилади. Бенземанинг “Ал-Иттиҳод” билан амалдаги шартномаси жорий йил ёзида якунланади. Томонлар шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаган. Хусусан, клуб томонидан таклиф этилган маошсиз ўйнаш ва фақат имидж ҳуқуқларидан даромад олиш шартлари франциялик ҳужумчини қониқтирмаган.

Шундан сўнг, Бензема клубдаги вазиятдан норози бўлган ва айрим ўйинларда иштирок этишдан бош тортган. Шунга қарамай, Саудия Арабистони Профессионал лигаси раҳбарияти юлдуз футболчини мамлакат чемпионатида сақлаб қолишга интилган ва бу жараён унинг “Ал-Ҳилол”га ўтишига замин яратган.

Маълумот учун, 38 ёшли Карим Бензема 2023 йилда “Ал-Иттиҳод” сафига қўшилган. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 21 та учрашувда 16 та гол урган. Ўтган мавсумда эса жамоаси билан Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бензема “Ал-Ҳилол”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг