Аквариумдан балиқ овлаганлар судланди

Олам

image

АҚШнинг Флорида штатида икки нафар фуқаро денгиз аквариумига ноқонуний равишда кириб, ноёб балиқни тутгани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “The Mirror” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 ёшли Кристофер Смит ва 25 ёшли Деррик Вивиан Флорида Кейс ҳудудидаги аквариумга яширинча кирган. Улар узунлиги тахминан 140 сантиметр бўлган тарпон балиқни сувдан чиқариб, селфига тушишган. Мутахассислар ушбу ноёб балиқнинг қийматини тахминан 7 минг доллар атрофида баҳоламоқда.

Флорида қонунчилигига кўра, бундай ҳажмдаги балиқни сувдан чиқариб олиш қатъиян тақиқланган. Шу сабабли ҳар икки шахс ўғирлик ва ноқонуний балиқ овлашда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида қўшнисининг уйига кириб, вояга етмаган болага зўрлик ишлатган ҳолда 7 дона жўжани ўғирлаган шахс 10 йил 2 ой муддатга қамалган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Флорида аквариум тарпон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг