Акмал Маҳмудалиев росманасига Сирдарё ҳокими бўлди

Жамият

image

Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Азимжонович Маҳмудалиев тайинланди. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши сессиясида маълум қилинган.

Давлат раҳбари Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Азимжонович Маҳмудалиев номзодини тавсия этган.

Номзод ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режаларини тақдимот қилгач, вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилган. Овоз бериш натижаларига кўра, Акмал Маҳмудалиев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди. 

Йиғилиш давомида вилоятни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, туманлар ҳокимларининг режалари тингланди.

Айтиш жоизки, Акмал Маҳмудалиев 2022 йилдан бери Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Акмал Махмудалиев Сирдарё ҳокими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар