Акмал Бурҳоновга яна бир ўринбосар тайинланди
Жамият
−
03 Ноябрь 2020
9942Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 ноябрдаги ПҚ-4873-сон қарори билан Талъатжон Солиевич Хайдаров Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Талъатжон Хайдаров 1980 йилда туғилган, маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Тайинловга қадар, Талъатжон Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ, Умида Тухташева Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўрибосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, катта мақсадлар билан ташкил қилинган Коррупцияга қарши курашиш агентлигига Акмал Бурҳонов раҳбарлик қилади.
LiveБарчаси