Акбаровнинг дипломи сохталиги исботланмади, жиноий иш тугатилди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" туризм халқаро университети Интернасионализасия ва стратегик ривожланиш ишлари бўйича биринчи проректори лавозимида ишлаб келаётган Азамат Акбаровнинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)дипломи қалбакилиги ҳақида хабар берилганди. Орадан 8 ой вақт ўтиб, унга нисбатан қўйилган айблов ўз исботини топмаган, унинг дипломи сохталиги далилланмаган. Бу ҳақда университет сайтида хабар берилди. 

Хабарларда қайд этилишича, Акбаров лавозимдан дипломи сохта деб иддао қилингани учун бўшатилмаган, аксинча, у ўз хоҳиши билан проректорликни тарк этган. 

“Ваколатли органлар томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида ушбу айблов ўз исботини топмаган ва бугунги кунда жиноят иши тугатилган. 

Таъкидлаш лозимки,  Азамат Акбаров “Ипак йўли” туризм халқаро университетида фаолият юритган даврда ушбу университетнинг фаолиятини халқаро талабларга мос равишда ташкил этиш, унинг нуфузини янада оширишга қаратилган бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган”, дейилади расмий баёнотда. 

Университет маъмурияти у бошчилигида амалга оширилган ишларни санаган: Жумладан: 

•    университет таълим тизими ECTS – кредит тизимига ўтказилган;

•    таълим дастури фанлари бўйича силлабуслар ISO9001-2015  халқаро таълим стандартига мослаштирилган;

•    университетда 5 кунлик таълим ҳафтаси ҳамда унга мувофиқ 2+1 таълим тизимини жорий қилинган;

•    университет фаолиятида талабалар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, университет қошида “Students Parliament”ни ташкил этилган;

•    университет томонидан тайёрланаётган мутахассисларга нисбатан талабларни тўғри шакллантириш мақсадида университет қошида “Иш берувчилар кенгаши” ташкиллаштирилган; 

•    академик семестр давомида талабалар эътиборига бештагача фан тақдим этилиб, танлов фанлар сифатида талабаларнинг энг кўп миқдори томонидан белгиланган фанлар сараланиши белгиланган;

•    университет таълим тизимида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг меҳнат фаолияти KPI эффективлик кўрсаткичи бўйича баҳоланиши таъминланган;

•    университет ходимларининг илмий мақола ва материалларнинг Scopus, Web of Science каби рефератив-библиографик маълумотлар базасида киритилган журналларда нашр этиш учун рағбатлантириш тизими яратилган;

•    талабалар томонидан хорижий тилларни ўзлаштириш даражасини ошириш мақсадида, ўқиш-ёзиш-тинглаш-гапириш йўналишларида амалий кўникмаларни ўргатиш бўйича хорижий мутахассислар жалб этиш тизими шакллантирилган;

•    инглиз, рус ва хитой тилларини пухта ўзлаштириш учун университет бинолари ичида жонли нутқ ҳудудлари ва тил-маданият-тамаддун кўнгилли тўгарак ва жамиятларнинг фаолиятини йўлга қўйиш ишлари бошланган.

Айни кунларда унинг яна ўз ишига қайтиши билан боғлиқ саволлар очиқ қолмоқда. Бироқ, ижтимоий тармоқларда талабалар томонидан Акбаровни қайтаришларини сўраб қилинган мурожаатлар сони кун сайин ортмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Азамат Акбаров

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг