Акбар Жўраев Осиё чемпионатида 3 та олтин медалга сазовор бўлди

Спорт

image

Бугун, 9 февраль куни оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг кун дастурида Ўзбекистон вакили Акбар Жўраев 3 та йўналишда шоҳсупанинг 1-поғонасидан жой олди.

-102 кг вазнда иштирок этган Жўраев даст кўтаришда 180 кг, силтаб кўтаришда 220 кг натижа қайд этиб олтин медалга эга чиқди. Спортчи икки кураш натижасига кўра, 400 кг натижа қайд этиб, мусобақадаги олтин медаллари сонини 3 тага етказди.

Маълумот учун, 24 ёшли Акбар Жўраев Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. У ўтган йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қизлар ўртасида Нигора Сувонова ва Турсуной Жабборова Ўзбекистон жамоаси ҳисобига 4 та медаль қўшиб қўйгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

оғир атлетика Осиё чемпионати Акбар Жўраев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг