Акаси, опаси, укаси... Тендерларда уруғ-аймоғчиликка йўл қўйилгани айтилди
3-саҳифа
−
03 Август 2022
113172021 йилда Ўзбекистон бўйича жами 72 та спорт мактабида 13,5 млрд сўмлик жорий таъмирлаш бўйича ўтказилган тендерларда афилланган шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйилиб, коррупциявий ҳолатларнинг келиб чиқишига замин яратилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро олимпия захиралари коллежи биносини жорий таъмирлаш учун коллеж директори раислигида ўтказилган гўёки очиқ тендер танловларида фақат тадбиркор Ф.Қ. таъсисчилигидаги 4 та корхона қатнашиб, уларнинг биттаси ғолиб деб топилган.
Бундан ташқари, Тошкент шағридаги Гимнастика спорт мактаби биносини таъмирлаш учун ўтказилган тендерда қатнашган “F.t” МЧЖ таъсисчиси ва тендер ғолиби “S” МЧЖ раҳбари бир шахс – Қ.Ф. экани ҳамда у мактаб директорининг акаси бўлган аниқланган.
Бу каби қонун бузилиши ҳолатлари Сурхондарёда 10 та, Қорақалпоғистонда 9 та, Навоий ва Қашқадарёда 8 тадан, Фарғона ҳамда Наманганда 7 тадан, Самарқандда 5 та, Жиззах ва Хоразмда 4 тадан, Бухоро билан Сирдарёда 3 тадан, Тошкент шаҳрида 2 та ҳамда Андижон ва Тошкент вилоятларида 1 тадан кузатилган.
“Аниқланган барча қонун бузилиши ҳолатлари бўйича айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилди. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси