АҚШнинг йирик банкларида техник носозликлар кузатилди
World
−
10:03 570 1 minute
АҚШдаги бир қатор йирик банклар мижозлари ҳисобварақларидаги маблағларни кўриш ва пул ўтказмаларини амалга оширишда муаммоларга дуч келди. Носозликлар JPMorgan Chase, Bank of America, Wells Fargo, Capital One ва Citibank хизматларига, шунингдек, Zelle пул ўтказмалари тизимига таъсир кўрсатди. Бу ҳақда Downdetector хизмати маълумотларига таяниб, “Meduza” хабар берди.
Маълум қилинишича, энг кўп шикоят JPMorgan Chase мижозларидан келиб тушган. Уларнинг сони 4,5 мингдан ошган. Мурожаатларнинг қарийб ярми транзакциялар ва ҳисобварақлардаги маблағ қолдиғини кўриш билан боғлиқ муаммоларга тааллуқли бўлган.
Кейинчалик JPMorgan Chase банки айрим транзакциялар техник носозлик сабаб кечикиш билан амалга оширилаётганини тасдиқлаган. Банк муаммо киберҳужум билан боғлиқ эмаслигини билдирган.
Wells Fargo ҳам носозлик юз берганини тасдиқлаб, онлайн-банкинг хизмати вақтинча ишламай қолганини маълум қилган.
Носозликларнинг келиб чиқиш сабаби ҳозирча очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта АҚШда яна иккита йирик техник носозлик юз берган эди. Улардан бири Microsoft хизматларининг дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ишламай қолишига сабаб бўлган. Иккинчиси эса АҚШда фуқаро авиацияси қатновини бир неча соатга издан чиқариб, барча рейсларнинг тўрт соатга тўхтатилишига ва минглаб парвозларнинг бекор қилинишига олиб келган.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November