АҚШнинг янги президентини аниқлаш 5 ноябрга қолиши мумкин

Олам

image

АҚШнинг Невада штатидаги сайловларда овозларни ҳисоблаш бир ярим кунга тўхтатилди. Бу ҳақда штат сайлов комиссияси Twitter'даги ўз саҳифасида маълум қилди.

Овоз натижаларини ҳисоблаш 5 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 9:00 да (Тошкент вақти билан 22:00) қайта бошланиши айтилган. Ҳозирга қадар комиссия барча овозларни муддатидан олдин шахсан кўриб чиқди; 2 ноябргача почта орқали олинган бюллетенлар, шунингдек, овоз бериш куни сайлов участкаларига берилган овозлар.

Таъкидланганидек, сайлов куни почта орқали келган ва ҳафта давомида келадиган бюллетенларни санаш керакс бўлади. Шунингдек, сайловчилар рўйхатига киритилмаган одамларнинг шартли бюллетенлари мавжуд.

Невадада бюллетенларнинг тахминан 67 фоизи ҳисоблаб чиқилган. Дастлабки маълумотларга кўра, Демократлар партиясидан номзод Жо Байден минтақадаги амалдаги президент Дональд Трампдан 0,6 фоиз олдинда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ сайлов

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг