АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси қасамёд қабул қилди
Жамият
−
14 Май 2019
5437Узоқ йиллар АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсатида муҳим роль ўйнаб келган Даниэл Розенблум Ўзбекистоннинг янги элчиси сифатида қасамёд қилди. Бу ҳақда "Америка овози" журналисти Навбаҳор Имомова маълум қилди.
Маълум бўлишича, Даниэл Розенблум май ойи охиригача Тошкентга ташриф буюради. Президент Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиғи топширгач, тўлиқ фаолиятини бошлайди. Қасамёдидан кейинги нутқида Розенблум АҚШ ва Ўзбекистон муштарак манфаатларга эга ва улар йўлида “сидқидилдан хизмат қиламан”, деб айтиб ўтган.
Ўтган октябрь ойидан бери АҚШнинг Тошкентдаги бош дипломати вазифасида Алан Мелтзер ишлаб келмоқда. У аслида элчи ўринбосари.
“Бутунлай суверен Ўзбекистон ким билан қандай ҳамкорлик қилишни эркин танлай олиши Америка манфаатлари учун хизмат қилади”, – деган эди Розенблум Сенатдаги ўз нутқида.
LiveБарчаси