АҚШнинг Украинага берган ёрдами ҳажми 135 млрд доллардан ошди

Олам

image

Россия-Украина можароси бошланганидан бери АҚШнинг Украинага берган ёрдамининг умумий ҳажми 114,632 миллиард евродан ошди. Ҳозирги курс бўйича бу 135,243 млрд долларни ташкил этади. Бу ҳақда Киль жаҳон иқтисодиёти институти маълум қилди.

Маълумотлар 2025 йил апрель ойининг охири ҳолатига кўра берилган. Институт материалларида айтилишича, АҚШ Украинага 64,6 миллиард евро (76,2 миллиард доллар) ҳарбий ёрдам, 46,6 миллиард евро (54,9 миллиард доллар) молиявий ёрдам, гуманитар ёрдам учун эса 3,4 миллиард евро (4 миллиард доллар) ажратган.

2025 йилнинг февраль ойи ҳолатига кўра, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери АҚШ Конгресси 182,8 миллиард доллар миқдоридаги ёрдамни маъқуллаган. 120 миллиард доллардан ортиқ маблағ тўғридан тўғри Киевга жўнатилган, яна 59 миллиард доллар эса можаролар билан боғлиқ тадбирларга, жумладан, Европа мудофаасини мустаҳкамлашга сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 2 июль куни АҚШ ҳукумати Украина Қуролли кучларига ҳарбий ёрдам беришни тўхтатганди. Икки кундан сўнг, Президент Дональд Трамп етказиб бериш қайта бошланганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украинаг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг