АҚШнинг Марказий Осиёдаги Россия базаларидан фойдаланиш эҳтимоли муҳокама қилинди
Олам
−
28 Сентябрь 2021 9225 1 дақиқа
АҚШ Қуролли Кучлари штаблар раҳбарларининг бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли ўтган ҳафта Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов билан АҚШ ҳарбийларининг Марказий Осиёдаги Россия базаларидан фойдаланиш эҳтимолини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Wall Street Journal” нашри хабар берган.
Аввалроқ, бу мавзу Россия ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ҳамда Жо Байденнинг июнь ойида Женевада бўлиб ўтган саммитида кўтарилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган, Кремль эса бунга изоҳ бермаганди.
Таъкидланишича, Герасимов бу борада Миллига ҳеч қандай ваъда бермаган.
Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Герасимов ва Милли ўтган ҳафта Финляндияда музокаралар ўтказган. Улар ҳарбий ҳаракатлар пайтида бахтсиз ҳодисалар хавфини камайтириш мавзусини ҳам муҳокама қилинган. Таъкидланишича, учрашув конструктив тарзда ўтган.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль