АҚШнинг қачон Россияга қарши санкциялар қўллаши маълум бўлди
Олам
−
17 Март 2021
4094Америка Ҳукумати келгуси ҳафтада АҚШнинг 2020 йилги сайлов кампаниясига аралашгани учун Россияга нисбатан чеклов чораларини кўриши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар берган.
Телеканал эфирида журналист ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда, Эронга қарши ҳам санкциялар қўлланилишини таъкидлаган.
"Байден маъмурияти ушбу масала бўйича жавоб беради", деган журналист.
Бир кун олдин Оқ уй Россияга қарши санкциялар тўғрисида ҳали қарор қабул қилмаганини айтганди.
Таъкидланишича, Россия гўёки АҚШдаги президентлик сайловлари пайтида Жо Байденнинг номзодини обрўсизлантиришга уринган.
Россия Ҳукумати эса Америка сайловларига аралашганини бир неча бор рад этган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023