АҚШнинг Ироқдаги базасига ракета зарбалари берилди
Олам
−
13 Март 2020
8244АҚШнинг Ироқдаги Кемп Тадж ҳарбий базасига Эрон томонидан қўллаб-қувватланиб келаётган шиа аскарлари томонидан ракета зарбалари йўлланди. Оқибатда америкалик уч нафар - икки америкалик ва бир британиялик ҳарбий ҳалок бўлди. 12 киши турли даражада яраланган. Бу ҳақда ҳарбий манбага асосланиб, “Fox News” телеканали хабар бермоқда.
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари, ўз навбатида ракета отилган нишонларга қатор ракета зарбалари йўллаган. Бу маълумотни АҚШ колицияси тасдиқлаган.
"Aмерика Қўшма Штатлари Эрон билан кескин вазиятни янада кучайтириш ниятида эмас. Биз фақат огоҳлантирувчи сигнал юбордик", дея манбанинг сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.
Таъкидланишича, AҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг асосий нишони қурол ва ўқ-дорилар сақланадиган омборлар бўлган. Пентагонда журналистларга маълум қилинишича, Қўшма Штатларнинг ушбу зарбаси мутаносиб характерга эга ҳисобланади.