АҚШнинг Биринчи хоними коронавирусга чалинди

Олам

image

Бугун, 16 август Америка Қўшма Штатларининг Биринчи хоними Жилл Байденнинг коронавирус учун топширган тести ижобий чиқди. Бу ҳақда Биринчи хоним Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун АҚШ Президентининг рафиқаси коронавирус учун тест топширган ва салбий натижага эга бўлган. Бироқ кечқурун унда шамоллаш аломатлари сезилган. 

“Антитаналар борлигини аниқлаш учун топширилган такрорий экспресс-тест натижаси салбий, бироқ ПЗР-тести натижаси ижобий чиқди”, дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, Жилл Байден ҳозир COVID-19’нинг енгил аломатларини бошдан кечирмоқда. Аввалроқ, у икки марта тўлиқ эмланган. 

Қўшма Штатларнинг Биринчи хоними кейинги беш кун давомида изоляцияда бўлади. Даволашнинг бир қисми сифатида унга Paxlovid курси ҳам буюрилган. 

“У ҳозирда Жанубий Каролинадаги шахсий қароргоҳида ва COVID-19 учун топширилган иккита салбий тестдан сўнг Оқ уйга қайтади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни тонгда 80 ёшга яқинлашган Жо Байденда коронавирус аниқланганди. Шундан сўнг у беш кун давомида Paxlovid’ни қабул қилди. Натижада Байдендаги COVID-19 аломатлари бутунлай йўқолди. 26 июль куни кечқурун ва 27 июль куни тонгда COVID-19’га топширган тести натижаси салбий чиқди. Бироқ 4 август куни унда яна коронавирус аниқланди. Ҳозир Байден соғ-саломат.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ коронавирус Жилл Байден

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг