АҚШнинг Биринчи хоними коронавирусга чалинди
Олам
−
05 Сентябрь 2023
5395АҚШнинг Биринчи хоними Жилл Байден СOVID-19 билан касалланди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилади.
"Бугун тунда биринчи хонимда COVID-19 тести ижобий чиқди. Унда ҳозирча касалликнинг енгил аломатлари бор. У Делавер штатидаги Рехобот-Бичдаги уйида қолади", дейилади ҳужжатда.
Жилл Байденниинг ўтган йили ҳам коронавирус учун топширган тести ижобий чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 21 июль куни тонгда 80 ёшга яқинлашган Жо Байденда коронавирус аниқланганди. Шундан сўнг, у беш кун давомида Paxlovidʼни қабул қилди. Натижада Байдендаги СOVID-19 аломатлари бутунлай йўқолди. 26 июль куни кечқурун ва 27 июль куни тонгда СOVID-19ʼга топширган тести натижаси ижобий чиққан. Бироқ 4 август куни унда яна коронавирус аниқланган.
LiveБарчаси