АҚШга қарши кучлар қўшма ҳарбий машғулот бошлади

Олам

image

Хитой, Эрон ва Россия жорий йилнинг 15-19 март кунлари Уммон кўрфазида қўшма ҳарбий-денгиз машқларини ўтказмоқда. Бу ҳақда кеча, 15 март куни Хитой ва Россиянинг мудофаа вазирликлари хабар берди.  

“2023 йилда ўтказиладиган “Денгиз хавфсизлиги камари” машғулотлари иштирокчи мамлакатлар ҳарбий-денгиз кучлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга ёрдам беради”, дейилади Хитой мудофаа вазирлиги баёнотида.

Россия Мудофаа вазирлиги эса машғулотларнинг фаол босқичи 16-17 март кунлари бўлиб, улар турли қўшма манёврлар, жумладан, кундузи ва тунги артиллерия отишмаларини ўз ичига олишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси ҳарбий-денгиз кучлари Жанубий Африка Республикаси қирғоқларида қўшма машғулот ўтказган эди. АҚШ эса Жанубий Корея билан ҳамкорликда Шимолий Корея таҳдидига жавобан “Озодлик қалқони” қўшма ҳарбий машғулотларини бошлаганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг