АҚШдаги ёнғинларда 150 йиллик тарихга эга шаҳар вайрон бўлди
Олам
−
06 Август 2021
5349АҚШнинг Калифорния штатидаги 1850-йилларда асос солинган Гринвилл шаҳри “Дикси” деб номланган ўрмон ёнғинлари туфайли деярли бутунлай вайрон бўлди. Бу ҳақда KXTV телеканали хабар берган.
“Шаҳар икки соат ичида вайрон бўлди”, дейди маҳаллий аҳоли.
Таъкидланишича, ёнғин кеча, 5 августга ўтар кечаси шаҳарнинг тарихий қисмини ташкил қилган ёғоч биноларига етиб борган. Ёнғин натижасида тарихий бар, меҳмонхона ва шаҳардаги ёқилғи қуйиш шохобчалари ёниб кетган.
Маълумотларга кўра, 2010 йилги аҳолини рўйхатга олишда шаҳарда 11 129 нафар аҳоли борлиги тасдиқланган. “Дикси” ёнғини 112,5 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олган.
Миллий идоралараро ёнғинга қарши марказ маълумотларига кўра, 3 август ҳолатига 20 мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар ва ёрдамчи ходимлар АҚШнинг 13 штатида 7 минг 560 квадрат километр майдонда 97 та катта, фаол ўрмон ёнғинларига қарши курашган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь