АҚШдаги тўполон: Трамп тарафдорларига нима деди?
Олам
−
07 Январь 2021
11338АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп Конгресс биноси жойлашган Капитолийда намойиш ўтказаётган тарафдорларини куч ишлатишдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда Президет ўзининг Twitter саҳифасида ёзган.
Трамп ўз хабарида президентлик сайлов натижаларига қарши намойишга чиққанлардан Конгрессни қўриқлаётган полиция ва хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашни сўраган.
“Улар ўз мамлакати тарафида. Тинчликни сақланг”, деб ёзган Трамп.
Please support our Capitol Police and Law Enforcement. They are truly on the side of our Country. Stay peaceful!
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) January 6, 2021
Айни вақтда Конгресс атрофидаги вазият анча тинчиган ва полиция ҳудудни темир панжара билан ўраб олган. Дональд Трампнинг деярли барча тарафдорлари тарқалиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь