АҚШдаги совуқ туфайли Ниагара шаршараси қисман музлади 

Олам

image

АҚШда кузатилаётган қаттиқ совуқ туфайли Ниагара шаршараси қисман музлаб қолди. 

Шаршарада бир нечта муз бўлаклари пайдо бўлган, улар вақти-вақти билан шовқин сабабли бузилиб кетмоқда. 

Ҳозирда ҳудудда ҳаво ҳарорати минус 10 даражага тушган. 

Маълумот ўрнида, шаршаранинг қисман музлаши бир неча йилда бир марта кузатилади. 

Шаршара сувининг бутунлай музлаши эса охирги 170 йил ичида атиги уч марта кузатилган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШда совуқ ҳаво ва кучли қор ёғиши туфайли вафот этганлар сони 58 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, мамлакатда миллионлаб одамлар электр энергиясиз қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ниагара

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг