АҚШдаги сайловлардан кейин Х’да норозилик кучайди
Олам
−
18 Ноябрь
1599АҚШ президентлиги сайловларидан сўнг Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Bluesky иловасига кўчиб кетмоқда. Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маскнинг сайланган президент Дональд Трампни қўллаб-қувватлаши ҳам бу ҳажмни оширди. Бу ҳақда “Mashable” хабар берди.
Умуман олганда, Bluesky Х билан жуда кўп умумийликларга эга. Шу даражадаки, Маск Twitter'ни сотиб олишдан олдин компаниядан сармоя ҳам олган. Ҳатто Тwitter асосчиси ва собиқ бош директори Джек Дорси ҳам шу йил бошига қадар Bluesky бошқарув кенгашида эди.
X’ни тарк этаётганлар орасида дунёга машҳур номлар ҳам бор.
1. Стивен Кинг
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Х’ни тарк этиб, Meta компаниясига тегишли Threads’га ўтишини эълон қилди.
“Мен Twitter’ни тарк этяпман. Мен қолишга ҳаракат қилдим, лекин бу ердаги атмосфера жуда заҳарли бўлиб қолди”, дейди ёзувчи.
2. Барбра Стрейзанд
Қўшиқчи ва актриса Барбра Стреисанд ҳам Х’дан кетишини эълон қилди, у Bluesky’га ўтишини эълон қилди.
3. Жейми Ли Кертис
Актриса Жейми Ли Кертис ҳам ўзининг Х аккаунтини ёпди.
4. Дон Лемон
Х аккаунтини ёпганлар орасида янгиликлар бошловчиси Дон Лемон ҳам бор.
“Мен бир пайтлар бу тўғри муҳокама ва мунозаралар, шаффофлик ва сўз эркинлиги учун жой эканига ишонган эдим, лекин менимча, бу энди бу мақсадга хизмат қилмайди”, деди у Instagram’да баҳам кўрган видеода.
5. Бетт Мидлер
“The Daily Beast” va “The Root” каби манбаларга кўра, актриса Бетт Мидлер ҳам сайловдан кейин Х’даги аккаунтини ёпган.
Шундай қилиб, 5 ноябрь куни бўлиб ўтган АҚШ президентлиги сайловларидан буён Bluesky кунига 100 мингдан ортиқ янги аъзоларни қўлга киритди. Ҳозирда платформа 15 миллиондан ортиқ аъзога эга. Бундан ташқари, у бир мунча вақтдан бери App Store рўйхатида биринчи ўринда туради.
Муҳаммад Ҳодиев