АҚШдаги сайлов дунёнинг келажакдаги ривожланиш йўлини белгилайди – Кисида
Олам
−
30 Январь
4396Япония Бош вазири Фумио Кисида 2024 йилда АҚШнинг навбатдаги президентининг сайланиши дунёнинг келажакдаги тараққиёт йўналишини белгилаб берувчи асосий омиллардан бири бўлишини айтди. Бу ҳақда у бугун, 30 январь куни мамлакат парламенти қуйи палатаси ялпи мажлисида сўз очди.
“Халқаро ҳамжамиятдаги вазият тобора кескинлашиб бормоқда. Украинанинг босиб олиниши ва Яқин Шарқдаги вазиятдан ташқари, бу йил бир қатор мамлакатларда дунёнинг келажакдаги йўналишини белгилаб берадиган жуда муҳим сайловлар бўлиб ўтади. Бу, биринчи навбатда, АҚШдаги президентлик сайловлари”, дейди у.
Кисиданинг айтишича, 2023 йил май ойида Хиросимадаги G7 саммити ва август ойида Кэмп-Дэвидда бўлиб ўтган Япония-АҚШ-Жанубий Корея саммитида эришилган ютуқларга асосланиб, Япония ўзига хос ёндашув орқали халқаро ҳамжамиятни глобал барқарорлик ва фаровонлик сари етаклайди.
Маълумот учун, жорий йилнинг ноябрь ойида АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари бўлиб ўтади. 2023 йил 25 апрелда АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден қайта сайланиш учун номзодини қўйишини маълум қилган. Американинг собиқ етакчиси Дональд Трамп эса 2022 йил ноябрь ойида сайловолди пойгасига киришини эълон қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь