АҚШдаги президентлик сайловлари мамлакат тарихидаги энг қиммат сайловга айланди – FT
Олам
−
06 Ноябрь
4024АҚШда бўлиб ўтаётган президентлик сайловлари мамлакат тарихидаги энг қиммат сайловга айланди. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Демократик партиянинг Миллий қўмитаси ва унга алоқадор тузилмалар 2,3 миллиард доллардан ортиқ маблағ тўплашга эришди, шундан 1,9 миллиард доллари ишлатилди. Республикачилар эса жалб қилинган 1,8 миллиард доллардан 1,6 миллиард долларини сайлов кампаниясини ўтказишга йўналтирди.
Таҳлилларга кўра, маблағларнинг қарийб ярми оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда асосан еттита беқарор штатда (Аризона, Невада, Висконсин, Жоржия, Шимолий Каролина, Пенсильвания ва Мичиган) реклама учун йўналтирилган.
Масалан, Пенсильванияда ҳар икки номзод бу мақсадлар учун 400 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган (таққослаш учун, 43 та бошқа штатда — 358 миллион доллар). Пенсильвания 19 нафар сайловчилар коллегияси овозига эга, ғалаба қозониш учун 270 та овоз керак. Бундан ташқари административ ва операцион харажатлар ҳам бор, Ҳаррис бу мақсадлар учун 250 миллион доллар, Трамп эса 210 миллион доллар сарфлаган.
Республикачининг барча харажатларининг 14 фоизга яқини ёки 100 миллион доллардан ортиғи суд чиқимларига йўналтирилган. АҚШда Трампга қарши бир нечта иш қўзғатилган, хусусан, 2020 йилги сайлов натижаларига таъсир ўтказишга уриниш бўйича. Июль ойида Флорида суди сиёсатчини махфий ҳужжатларни нотўғри сақлашда айблаб, шу ишлардан бирини ёпганди.
Ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда президент, сенатор ва конгрессменлар сайловлари учун жами 15,9 миллиард доллар, 2020 йилда эса 15,1 миллиард доллар сарфланган.
LiveБарчаси