АҚШдаги намойишларда ўзбекистонликлар ҳам қатнашдими?

Жамият

image

Аввалроқ, АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида иммиграция сиёсатига қарши намойишлар бўлаётгани хабар қилинганди. Мазкур намойишлар юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов муносабат билдирди.

Унинг маълум қилишича, ҳозирда ушбу намойишларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иштирок этгани тўғрисида ҳеч қандай расмий тасдиқланган маълумот келиб тушмаган.

“Шу билан бирга, АҚШдаги барча юртдошларимизни ушбу мамлакатнинг амалдаги қонун-қоидаларига қатъий амал қилишга, тинчлик ва хавфсизликни бузиши мумкин бўлган ҳар қандай оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирамиз”, деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.

Билдирилишича, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади. Зарур ҳолларда фуқаролар АҚШдаги элчихона ва Бош консулхонага мурожаат қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида маҳаллий аҳоли федерал агентларнинг иммиграция қонунларини қўллаш операциясига қарши чиқиб, норозилик намойишларини бошлагани хабар қилинганди. Бунинг ортидан эса шаҳарга 2000 нафар Миллий гвардия ходимларини киритиш буюрилган. Намойишчилар баъзи кўчаларни тўсиб қўйган, шунингдек, полиция билан тўқнашувлар юз берган. Ҳуқуқ-тартибот органлари кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланган, аҳоли бунга мушаклар билан жавоб қайтарган. 6 июнь кунги тўқнашувларда камида бир киши жароҳат олган.


Мақола муаллифи

Теглар

намойишлар Лос-Анжелес иммиграция сиёсати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг