АҚШдаги мусобақада ўзбекистонлик ҳарбийлар рекорд ўрнатди
Жамият
−
27 Март 2022 24240 1 дақиқа
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержантлар Абдурасул Туйғунов ва Абдумалик Абдураҳмонов жорий йилнинг 17-24 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати, Camp Shelby ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи-2022” мусобақасида иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, мусобақада ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашган.

Мусобақа давомида ҳарбий хизматчилар якка таркибда жисмоний тайёргарлик синовлари (6 та машқни ўз ичига олган Фитнес тест), жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш, тунда 15 километр масофага мўлжал олиш, 15 кило юк билан 20 километр масофага марш югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тест синовлари, иншо ёзиш (ҳарбий ҳамкорлик мавзусида 500 тадан кам бўлмаган сўз), артиллерия оловини бошқариш, АҚШ намунасидаги ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ёйиш, йиғиш ва жанговар ҳолатга келтириш, шунингдек, улардан турли усул ва шароитларда ўқ отиш, кутилмаган (сюрприз) машқлар каби шартларни муваффақиятли бажарган.

Ҳарбий хизматчилар мусобақа давомида 10 та йўналиш бўйича 20 дан ортиқ шартларни ўзида жамлаган синовлардан муваффақиятли ўтиб, 3 маротаба рекорд натижа қайд этган.
Мазкур мусобақада ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 2019 ва 2021-йилларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб бўлишган эди.

Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь