АҚШдаги мактабда ўқувчи отишма уюштирди
Олам
−
06 Октябрь 2021
6735Бугун, 6 октябрь куни Техас штатининг Арлингтон шаҳридаги мактабда отишма юз берди. Бунинг оқибатида 4 киши яраланди. Бу ҳақда Арлингтон полиция бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси Кевин Колбье CNN телеканали томонидан ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Бизда тўрт нафар яраланган бор. Уларнинг икки нафарига ўқ теккан”, дейди Колбье.
Қайд этилишича, отишмага мактаб ўқувчиси ва синфдаги бегона одам ўртасидаги зиддият сабаб бўлган.
Ҳозирча ўқ узган ўқувчи озодликда қолмоқда. Маҳаллий полиция унинг шахсига аниқлик киритишга муваффақ бўлган ва қидирувга берган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Россияда ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берган эди. Ўшанда Пермь давлат миллий тадқиқот университетида 18 ёшли талаба отишма уюштирган. Бунинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 28 нафар одам жароҳатланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь