АҚШда жуда кучли тўфон кузатиляпти

Олам

image

АҚШда "Дориан" тўфони сабаб Дориан шаҳрида 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди, дея хабар бермоқда EurAsiaDaily.

Жанубий Каролина ва Жоржия штатида бугун, 2 сентябрь куни мажбурий эвакуация бошланиши керак. Бу ҳақда иккала штат губернаторлари  маълум қилди.

Жанубий Каролина губернатори Генри МакМастер эвакуация 2 сентябрь куни тушдан кейин бошланиши ва миллионга яқин одамга таъсир қилишини айтиб ўтди.

Жоржия губернатори Брайн Кемп Тwitter`даги саҳифасида штатнинг шарқий соҳилидаги олтита округ аҳолисини эвакуация қилиш ҳақида буйруқ чиқарди.

“Дарахтлар йиқилиб, электр таъминоти узилган. Тўфон штат йўллари ва кўприкларига таҳдид солмоқда. Шунинг учун, эвакуацияни тезлаштириш лозим” деб ёзади Кемп.

“Дориан” тўфони Aтлантика океанидаги энг юқори, бешинчи тоифага етди. AҚШ миллий бўронларни кузатиш маркази Дорианни "ҳалокатли" деб топди. Шамол тезлиги соатига 257 километрга етади. AҚШ Президенти Дональд Трамп ватандошларини AҚШга яқинлашиб келаётган бўрон ўн йиллар ичида энг кучли бўрон бўлишидан огоҳлантирди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ тўфон

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг