АҚШда ўзбекистонлик 30 йилга қамалди

Олам

image

АҚШнинг Нью-Йорк округи суди Ўзбекистон фуқароси Дилҳаёт Қосимовни ИШИД террорчи ташкилоти аъзоларини молиявий қўллаб-қувватлагани учун 30 йил озодликдан маҳрум қилди.

Округ судьяси Уильяма Ф.Кунц раислигида бир ҳафта давом этган суд жараёнидан кейин Дилҳаёт Қосимов айбдор деб топилди. Суд қарорида айтилишича, Қосимов ИШИД таркибига янги олинганларни Сурияга етиб олиши учун маблағ берган.

Федерал тергов бюроси тақдим этган далиллар Қосимовни барча пунктлар бўйича ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилганликда айбдор деб, топишга етарли бўлган.

Маълумотларга кўра, Қосимов 2015 йил февралида Жон Кеннеди халқаро аэропортига келиб, ўзининг икки таниши – Абдурасул Жўрабоев ва Аҳрор Сайдаҳметовга Суриядаги жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудга етиб олиши учун 1600 доллар берган. Қосимов пулларни фақатгина ўз номидан эмас, шериклари Аброр Ҳабибов, Акмал Зокиров, Азизжон Раҳматов номидан ҳам берган.

Аэропортда Абдурасул Жўрабоев ва Аҳрор Сайдаҳметов ФТБ агентлари томонидан қўлга олинган.

Жўрабоев, Сайдаҳметов, Ҳабибов, Зокиров ва Раҳматов ўз айбини тўла тан олган. Ҳабибов, Зокиров ва Раҳматов суд ҳукмини кутяпти. Жўрабоев ва Сайдаҳметов ўзига тайинланган 15 йиллик қаом жазосини ўтаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ИШИД

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг