АҚШда ўйнаётган футболчи Олимпиадада Ўзбекистон сафида қатнашиши мумкин
Спорт
−
15 Май
21179Асли ўзбекистонлик бўлган, ҳозирда Канада фуқаролиги билан МЛС ўринбосарлар лигасида тўп тепаётган футболчи Камрон Ҳабибуллоҳ Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Париж мезбонлик қиладиган Олимпиада учун таркибига жалб этилиши мумкин. Бу ҳақда “Scout in Eurasia” Х саҳифаси хабар берди.
Манбага кўра, Ўзбекистон футбол федерацияси Камрон Ҳабибуллоҳни Олимпиада ўйинларига жалб этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
20 ёшли Камрон Ҳабибуллоҳ ҳозирда АҚШнинг “Спортинг Канзас Сити” ўринбосарлар жамоасида тўп тепади. Футболчи Канада U-17 терма жамоаси сафида қитъа биринчилиги ва Жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этган.
Жорий мавсум Ҳабибуллоҳ “Спортинг Канзас Сити” клуби сафида МЛС Next Pro чемпионати доирасида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди.