АҚШда Туркия билан муносабатларни тиклаш учун таклиф берилди
Олам
−
19 Март 2022
9200Туркия АҚШ ва Украина билан келишиб олиши керак ва Москвага қарши курашиш учун Россиянинг С-400 тизимларини Украинага топшириши лозим. Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Паул Колбе “Wall Street Journal” нашрига айтган.
Унинг эслатишича, Анқаранинг Россия қуролларини сотиб олиши Вашингтоннинг кескин салбий муносабатига сабаб бўлган ва АҚШ бунга жавобан Туркияга F-35 қирувчи самолётларини сотишни тўхтатган.
“Учлик ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? АҚШ Туркияга Россия ҳарбий самолётларига ҳужум қилиш учун Украинага С-400 ларни юборишга ёрдам беради, кейин эса туркларга F-35 ларни етказиб беришни давом эттиришни таклиф қилади”, деган Колбе.
Собиқ разведкачи, шунингдек, бундай келишув Анқара ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни тиклашга ёрдам беради, деб тахмин қилган.
Унинг фикрича, Киевга С-400 етказиб бериш Россияга зарар етказади, Украина, Туркия, АҚШ ва НАТОга эса ёрдам беради.
Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда инқирозга сабаб бўлган Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олиш бўйича музокаралар 2019 йил июль ойи ўрталарида бошланган эди. Оқибатда Вашингтон келишувдан воз кечишни ва бунинг ўрнига Американинг Patriot тизимларини сотиб олишни талаб қилиб, Туркияга F-35 Lightning II қирувчи самолётларини сотишни кечиктириш ёки ҳатто бекор қилиш билан таҳдид қилган. Аммо Анқара Москва билан келишувдан воз кечмаган ва С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олган.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Туркиянинг Анталия вилоятида Туркия воситачилигида Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва Россия Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров учрашуви ўтказилди. Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳам иштирок этган уч томонлама музокара якунида аниқ бир келишувга эришилмаган бўлса-да, томонлар бундай музокараларни ўтказиш кераклигини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь